Олимлар боладаги математик қобилият ота-онасидан мерос бўлиб ўтишини аниқлади
Бу қизиқ
−
24 Октябрь 2020
9137Олимлар математик қобилиятлар болага ота-онасидан мерос бўлиб ўтишини аниқлашди. Бу ҳақда PLOS Biology журнали ёзмоқда.
Макс Планк номидаги Когнитив ва мия тадқиқотлари институти 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган 178 болада тадқиқот ўтказди. Улар магнит-резонанс томография ва математик синовлар орқали текширилди.
Тажриба давомида олимлар миянинг муаммоларини муваффақиятли ҳал қилиш учун жавобгар бўлган соҳаларини аниқлашга муваффақ бўлишди. Уларнинг фикрига кўра, ROBO1 гени математик қобилият учун жавобгардир.
Бундан ташқари, мутахассислар вазифаларни муваффақиятли ҳал қилиш жараёнида париетал минтақада кулранг моддаларнинг кўпайишини тасдиқлашди.
Тадқиқот шуни кўрсатдики, аниқ белгиланган генетик ўзгариши бўлган болаларда натижалар ўртача даражадан юқори қайд этилган.
Олимларнинг фикрига кўра, математик қобилиятлар эрта ёшда ривожланишни бошлайди ва ташқи омиллар таъсирида у ўсиб боради ёки бутунлай қониқарсиз ҳолатга келиб қолади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь