Оларда кирар жоним... Жээнбеков БМТ сессиясида қарзини қайтаролмаётганидан нолиди

Олам

image

Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков мамлакатнинг ташқи қарзидан ташвишда. Пандемия Қирғизистоннинг нафақат истисодиётига, балки қарзни узиш салоҳиятига ҳам жиддий таъсир кўрсатган. Жээнбеков Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқида халқаро ташкилотлар ва молия институтларига қарзни тўлашни тўхтатиб туришдаги ёрдами учун миннатдорлик билдирди. 

У сўзи таввалида COVID-19 дан вафот этганларнинг яқинлари ва оилаларига ҳамдардлик билдирган: 

“Ташкилотимизнинг юбилей 75 йиллиги оғир шароитларда ўтказилмоқда. COVID-19 пандемияси БМТ ташкил топганидан бери асосий глобал муаммолардан бирига айланди. 

Яқинларини йўқотганларнинг барчасига ҳамдардлик билдираман. Ушбу касаллик билан курашаётган ҳар бир кишига тезроқ шифо тилайман”. 

Давлат раҳбари пандемия шароитидан келиб чиқиб, Қирғизистоннинг ташқи қарзини қайта кўриб чиқишни сўради. 

“Пандемия мамлакатларимиз ижтимоий соҳаси ва иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатди. Кичик ва ўрта бизнес зарар кўрди. Қирғизистон шерик мамлакатлар ва халқаро ташкилотлардан ушбу қийин пайтда қўллаб-қувватлагани учун миннатдор. 

Коронавируснинг тушиши ташқи қарз муаммосига катта зарба берди. Қарзни тўлашни тўхтатиш тўғрисидаги қарор учун G20 га аъзо мамлакатлар ва халқаро молия институтларига ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. 

Барқарор ривожланиш лойиҳалари эвазига ташқи қарзни чуқур қайта қуриш бўйича таклифимизни қўллаб-қувватлашингизни илтимос қиламиз”, дейди Жээнбеков. 

Қирғизистоннинг ташқи қарзи рекорд кўрсаткичга чиққан. Жорий йил июль ойи охирига келиб Қирғизистон Республикасининг умумий миллий қарзи 4 миллиард 824 миллион долларни ташкил этмоқда. Унинг асосий қисми ташқи қарзга тўғри келади – 4 миллиард 170 миллион. Сўнгги ойларда давлат қарзи фаол равишда ўсиб бормоқда. Қарз миқдори жорий йилнинг май ойи охирида биринчи марта 4,7 миллиарддан ошди. Кейин ойларда ҳам жараён давом этиб, 4,8 ни ташкил этди.  

Июль ойида расмийлар деярли барча икки томонлама кредиторлар билан ташқи қарзга хизмат кўрсатиш учун тўловларни келгуси 3-4 йилга кечиктириш тўғрисида келишувга эришилганлигини эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон Сооронбай Жээнбеков

Баҳолаганлар

428

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг