Ольга Забелинская Токио Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди

Спорт

image

Бугун, 27 апрель куни Тошкентда давом этаётган велошоссе бўйича Осиё чемпионати доирасида навбатдаги беллашув бўлиб ўтди. Унда аёллар 112,8 километр масофага кечган пойгада ўзаро баҳс олиб борди.

Мазкур йўналиш ғолибга қитъа чемпионлиги билан бирга Токио Олимпиадасининг ҳам йўлланмасини бериши билан аҳамиятли эди.

Мазкур муҳим беллашув ўзбекистонлик Ольга Забелинскаянинг ғалабаси билан якунланди ва шу билан бирга терма жамоа аъзоси Олимпиада йўлланмасига эга чиқди. Забелинская масофани 3 соат, 9 дақиқа 5 сонияда босиб ўтди.

Велошоссе бўйича ОЧ. 
Аёллар, 112,8 км
1. Ольга Забелинская (Ўзбекистон)
2. Ахреум На (Жанубий Корея)
3. Сомаех Йлаздани (Эрон)


Мақола муаллифи

Теглар

Ольга Забелинская Осиё чемпионати

Баҳолаганлар

8

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг