Октябрь ойида энг кўп туғилиш қайси ҳудудда қайд этилди? 

Жамият 6120
image

2022 йилнинг октябрь ойида республика бўйича 85 306 та тирик туғилиш ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Маълум бўлишича, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2 843 тага ошган. 

Октябрь ойида энг кўп туғилиш Самарқанд вилоятига тоғри келган бўлса, энг ками Сирдарёда қайд этилган. 

Ҳудудлар кесимида қайд этилган туғилишлар сони: 

  • Қорақалпоғистон Республикаси – 4 199 та   
  • Андижон вилояти – 8 026 та  
  • Бухоро вилояти – 4 313 та  
  • Жиззах вилояти – 3 807 та   
  • Қашқадарё вилояти – 9 286 та 
  • Навоий вилояти – 2 186 та   
  • Наманган вилояти – 7 615 та   
  • Самарқанд вилояти – 10 272 та  
  • Сурхондарё вилояти – 7 193 та  
  • Сирдарё вилояти – 1 990 та 
  • Тошкент вилояти – 6 146 та  
  • Фарғона вилояти – 9 365 та   
  • Хоразм вилояти – 4 800 та  
  • Тошкент шаҳри – 6 108  та
Фарангиз Салимова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 123
Рейтинг: 3.1
t
×