Оксигенаторни уйда ишлатиш хавфли – мутахассис

Саломатлик 4405

“Тез ёрдам” кўрсатувининг навбатдаги сонида мутахассислар коронавирусдан уйда даволанаётган беморлар нафаси етишмай қолганда оксигенаторни қандай ишлатиш ҳақида маълумот берди.

“Бундай оксигенаторлар стационар шароит учун ишлаб чиқилган. Жиҳозда “уй шароитида ишлатиш мумкин эмас”, деб ёзилган. Чунки бу ҳам хавфли бўлиши мумкин. Негаки, кислород кўпайиб кетса ҳам ёмон. Яна бу ҳам ёниш ва портлаши мумкин. Шунинг учун буни шифокорларга бериш фойдалироқ”, деди тиббиёт фанлари номзода Дилдора Секлер.

Тиббиёт фанлари номзоди Азиза Хўжақулова оксигенатордан фойдаланиш учун беморни промпозицияга ётқизиш кераклигини айтди.

“Промпозиция деган нарса қоринга ётқизиб, оёғи ва елкасига ёстиқ қўйилиб нафас олдирилади. Ўпка орқага яқинроқ жойлашган. Шунинг учун, қоринга ётқизса, ўпка бўшайди, нафас олиш осонлашади. Беморлар ҳам айтган”, деди Хўжақулова.

Аввалроқ, мутахассислар коронавируснинг юқумлилиги сақланиб қолувчи муддат ҳақида маълумот берганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 67
Рейтинг: 3.1
t
×