Оксана Чусовитина Ўзбекистон ҳисобига яна бир кумуш медални ёзиб қўйди
Спорт
−
20 Июнь 2019
3378Кеча, 19 июнь куни Оксана Чусовитина 44 ёшни қарши олди. Шунингдек, бу тиниб-тинчимас спортчимиз кеча Жанубий Кореянинг Чежу шаҳри мезбонлигидаги Кореа Cуп мусобақасида иштирок этиб, Ўзбекистон ҳисобига яна бир кумуш медални ёзиб қўйди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.
Спортчимиз мусобақада ўзининг севимли таяниб сакраш машқи бўйича ғолиблик учун кураш олиб борди. Таяниб сакраш йўналишида иштирок этган Оксана 14.550 балл жамғариб, кумуш медалини қўлга киритди. Бу эса Оксана учун унутилмас кунлардан бири бўлиб қолди.
Мусобақа мезбони Ё Сонг Жонгга 14.817 балл билан ғолиблик насиб этган бўлса, мексикалик Алекса Марено 14.367 балл билан шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь