ОКМКда дастур доирасида 21 та янги турдаги маҳсулот ўзлаштирилди
Бизнес
−
08 Апрель 2022
7508Олмалиқ кон-металлургия комбинатида жорий йилнинг 1-чорагида маҳаллийлаштириш дастурида режалаштирилган 75 та лойиҳа бўйича ҳажми 44,9 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши белгиланган бўлсада, амалда 59,6 млрд сўмлик маҳсулотлар тайёрланди. Бу эса режага нисбатан 132,7 фоизни ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 43,1 млрд сўмга ёки 138,2 фоизга режа ошириб бажарилган.
Комбинатда дастур ижроси асосан Марказий таъмирлаш механика заводи, Рух заводи ҳамда Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш бўйича илмий ишлаб чиқариш бирлашмасида амалга оширилади.
Дастур бўйича амалга оширилаётган ишларни корхоналар кесимида кўриб чиқадиган бўлсак ўтган даврда Марказий таъмирлаш механика заводида 36,5 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган.
Дастур доирасида 220,4 минг долларлик техник рух сульфати экспорти ҳам амалга оширилган.
Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш бўйича илмий ишлаб чиқариш бирлашмасида эса 9,6 млрд сўмлик, Рух заводида 13,5 млрд сўмлик маҳсулотлари тайёрланишига эришилган.
Дастур доирасида бугунги кунда маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича 21 та янги турдаги 25,2 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. Буларга қаттиқ қотишмали маҳсулотлар – сверло ва фрезалар, тош майдалаш тегирмони қопламаси, юқори ҳароратга чидамли керамик маҳсулотлар, вольфрам ангидриди, янчиш ускунасининг зирҳлари, қуйма маҳсулотлар ва бошқалар.
Жорий йил якунига қадар қўшимча янги 12 та лойиҳа ҳисобига 130 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган. Натижа лойиҳалар сони 130 тадан ошиб, ишлаб чиқариш йиллик режаси 340,0 млрд сўмга ёки 163 фоизга бажарилади. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 156 фоизга ўсиши кутилмоқда.
Жумладан, Чирчиқ шаҳридаги бирлашмада 4та лойиҳа бўйича 102 млрд сўмлик маҳсулотлар - молибден, вольфрам карбиди, қаттиқ қотишмали втулкалар ишлаб чиқарилади.
Натижада эса импорт ўрнини босиш самарадорлиги 31,2 млн долларни ташкил этади.
Бундан ташқари, қўшимча 19та лойиҳалар бўйича “Ўзметкомбинат” АЖ “Навоий КМК” ДУК, “Ўзбеккўмир” АЖ ва бошқа корхоналар учун импорт ўрнини босувчи республикада авваллари ишлаб чиқарилмаган маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши таъминланади.
2022 йилда импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни тармоқлараро кооперацияда ўзлаштириш бўйича мамлакатимиз ва хорижнинг бир қатор корхоналар билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.
ОКМК Ахборот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси