ОКМК “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида фаол

Бизнес

photo_2023-11-05_10-22-47

Cаноат корхоналари ҳудудида “яшил белбоғ” яратиш, дала четлари ва йўллар атрофида кўчатлар экиш экологик вазиятни яхшилашга ва она табиатимизни асраб қолишга қаратишган ташаббусдир.

Олмалиқ кон-металлургия комбинатида ҳам “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида  ободонлаштириш ва кўламзорлаштириш  ишлари ташкил этилди.

Олмалиқ шаҳри атрофидаги бўш ер майдонлари шунингдек, комбинат корхонлари атрофидаги ерларга ишлов берилиб, кўчатлар экиш учун ҳозирланди.

Икки кун давомида комбинат ишчи-ходимлари 68 гектар ер майдонига 476 000 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экишади.

“Ташкил этилаётган боғларимиз келажакда олмалиқликлар ва комбинат ишчи-ходимлари дам оладиган, пойтахтимиздаги истироҳат боғларидан қолишмайдиган  масканларига айлантирилади. Ҳар бир боғда барча шароитлар яратилади. Мақсадимиз – Олмалиқ шаҳрини яшил ҳудудга айлантириш. Бугун амалга ошираётган ишларимиз келажак авод учун, ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга  хизмат қилади”, дейди ОКМК бошқарув раиси Абдулла Хурсанов. 

Таъкидлаш жоизки, комбинатнинг барча корхонларида бугун яшил белбоғ яратишга катта эътибор қаратилган. Биргина Саноат темирйўл транспорт бошқармасининг 3-темирйўл цехида 25 сотихли боғ ва иссиқхона барпо этилган. Боғбон Яшин Норматов томонидан мазкур боғда 50 туп беҳи, иссиқхонада эса  55 туп лимон, 10 туп апельсин ва мандарин каби цитрус мевалар ва турли хил гул кўчатлари ўстирилмоқда. Ҳаттоки, қирол банани ҳам илк бор етиштирилиб, бу йил ҳосилга кирган.

ОКМК Ахборот хизмати


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made