ОКМК кузатув кенгашига “янги қонлар” қабул қилинди

Жамият

image

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директори Шуҳрат Вафоев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари Музраф Икромов Олмалиқ кон-металлургия комбинати кузатув кенгашига янги аъзо сифатида қабул қилинди

Маълум қилинишича, ушбу қабул Ҳукуматнинг 2020 йил 16 декабрдаги топшириғига мувофиқ, Давлат активларини бошқариш агентлигининг хати билан амалга оширилган.

Ҳозирда ОКМК кузатув кенгаши аъзолари таркибида Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири Абдулла Арипов, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг биринчи ўринбосари Омонулла Насритдинхўжаев, Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Акмалхон Ортиқов, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тарраққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари Бобур Абдуназаровлар ҳам бор.

Шунингдек, аъзолар таркибида “SFI Management Group» МЧЖ шаклидаги хорижий корхона бош директори Улуғбек Муҳаммедов, корхона директорлари Қаҳрамон Муллажонов, Азамат Шамсиев, Мэлс Аҳмедов ҳамда “SFI Management Group” МЧЖ шаклидаги хорижий корхона кузатув кенгашининг раиси Қобил Шодиев ҳам фаолият юритади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

107

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг