ОКМК: Ингичка фабрикасининг 2-навбати ишга туширилди

Бизнес

image

Маълумки, Самарқанд вилоятидаги Ингичка вольфрам конининг техноген чиқиндиларини қайта ишлаш лойиҳаси II босқичи самарали амалга оширилмоқда.

Мазкур лойиҳа доирасида бугун “Ингичка” бойитиш фабрикасининг 2-навбати  ишга туширилди. Фабриканинг очилиш тадбирида Олмалиқ кон-металлургия комбинати ва унинг тасарруфидаги Ўзбекистон технологик металлар комбинати раҳбарияти, Самарқанд вилояти ҳокимлиги масъуллари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўз олган масъуллар, нуронийлар ушбу фабриканинг Каттақўрғон шаҳри тараққиётида ва маҳаллий ҳудуд аҳолиси фаровонлигида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Нуронийлар ва масъуллар томонидан рамзий лента қирқилиб, фабрика расман ўз фаолиятини бошлади.  Ва ишлаб чиқариш жараёнига старт берилди.

Фабрика собиқ Ингичка тажриба технология экспедициясининг фойдаланилмаётган бинолари негизида барпо этилди.

Фабрикани лойиҳалаштириш ишлари комбинатнинг Лойиҳа ишлари бошқармаси томонидан, технологик ускуналарни ўрнатиш ва биноларни реконструкция қилиш ишлари “Олмалиқметаллургқурилиш” трести томонидан амалга оширилди. 

Фабрикада жами 9 турдаги 43 та янги технологик ускуналар ўрнатилган, кимё лабораторияси, таҳлил лабораторияси, бойитиш тажриба цехи, маиший бинолар қуриб битказилган.

Лойиҳага кўра, фабрикада Ингичка вольфрам конининг 12 млн тоннадан зиёд техноген чиқиндилари қайта ишланади. Фабриканинг иккинчи навбати ишга тушгач, йилига қўшимча 85 тонна тонна вольфрам концентрати олинади.

Лойиҳани ишга тушиши натижасида 120 та янги иш ўрни яратилди.

Маълумот учун: 2022 йилда ушбу лойиҳанинг I босқичи ишга туширилиб, йилига 100 тонна вольфрам концентратини олиш йўлга қўйилган 82 та янги иш ўринлари яратилган эди. Бунинг натижасида 2023 йилда 5,7 млрд сўмлик 100 тонна (ўртача 28% WO3) вольфрам концентрати олинди. 1,8 млн долларлик қўшимча экспортбоп 27 тонна вольфрам штабиклари тайёрланди. Маҳаллийлаштириш дастури доирасида вольфрам таркибли 27,9 млрд сўмлик 36 тонна қаттиқ қотишмали композит маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, Навоий кон-металлургия комбинати ва “Ўзметкомбинат” акциядорлик жамиятига ҳамда ОКМК таркибий бўлинмаларига етказиб берилди.
Фабриканинг 2-босқичи ишга тушиши натижасида эндиликда йилига жами 185 тонна вольфрам концентрати ишлаб чиқариш таъминланади. Қўшимча маҳсулот ҳажми 16,24 млрд сўмни ташкил этади. 

Ушбу фабрика мустақилликнинг 33 йиллиги арафасида ҳудуд аҳолисига байрам совғаси бўлди. 

Ингичка фабрикалари ҳозирги кунда тўпланган 19 млн тоннадан зиёд техноген чиқиндиларни қайта ишлаш асосида вольфрам концентратини ишлаб чиқармоқда. Ўзбекистон технологик металлар комбинати зиммасига келгусида Ингичка конларини очиш ва ишга тушириш вазифалари қўйилган. Ўзбекистон вольфрам заҳиралари бўйича дунёда 6-ўринда туради. Ҳозирда 1 кг вольфрам металлининг нархи жаҳон бозорида 42 долларни ташкил этади.

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made