“Чирчиқ охирги вақтларда анча “чарчаб” қолганди”. Мирзиёев Ифтихор маҳалласида аҳоли билан учрашди

Жамият 5275
image

Президент Шавкат Мирзиёев Чирчиқ шаҳрига ташрифи чоғида Ифтихор маҳалласига кириб кўрди. Кўп қаватли уйларда яшаётган одамлар билан суҳбатлашди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

“Чирчиқ бир пайтлар донғи кетган шаҳар эди. Охирги вақтларда анча “чарчаб” қолганди. Тегирмон навбати билан дегандек, энди бу ерда ҳам ҳамма шароитларни яратамиз. Саноатни кўтариш, иш жойлари очиш, йўлни, иссиқлик таъминотини яхшилаш бўйича катта ишларни бошлаяпмиз”, дейди давлат раҳбари.

Шавкат Мирзиёев ҳудуддаги муаммоларни, аҳолининг талаб ва истакларини сўраган. Тадбиркорлик қилмоқчи бўлган йигитга ер ажратиш бўйича шаҳар ҳокимига кўрсатма берган. Президентни кўришни орзу қилиб, давлат раҳбари олдига чиққан болани бағрига босиб суратга тушган.

Президент Матбуот хизматига кўра, Мирзиёев шу ердаги Лола маҳалласида ҳам бўлган. Ижтимоий ҳимояга муҳтож оила хонадонига кириб, ҳол-аҳвол сўраган.

Йўл-йўлакай меҳнат фахрийлари билан самимий суҳбат бўлган. Улар мамлакатдаги тинчлик-осойишталик, Чирчиқ шаҳридаги ўзгаришлардан мамнун эканини айтиб, дуолар қилган.

 

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 85
Рейтинг: 3.1
t
×