Охирги суткада коронавирусдан энг юқори ўлим кўрсаткичи қайси мамлакатларда қайд этилди?

Бу қизиқ 18604
image

Янги коронавирус инфекцияси COVID-19 туфайли ўлимнинг кунлик ўсиши Бразилияда 366, Мексикада 399, Ҳиндистонда 971 тани ташкил этди. Ушбу уч мамлакат охирги суткада коронавирусдан энг кўп ўлим ҳолати қайд этилган мамлакатлар бўлди. 

Бразилия

Бразилия коронавирус инфекцияси сони бўйича дунёдаги иккинчи мамлакат бўлиб қолмоқда. 

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, охирги суткада 211 миллион аҳолиси бўлган Бразилияда коронавирус ташхиси қўйилган 366 киши вафот этди,  ўлимларнинг умумий сони 120 828 кишига етди. 

Бир кунда юқтириш ҳолатлари сони 16 158 тага кўпайиб, 3 миллион 862 311 тага етган.  

Бразилияда коронавирусдан 29 978 нафар аҳоли вафот этган.

Бразилияда коронавирус ташхиси қўйилган соғайган беморлар сони 3 миллион 31 559 кишини ташкил қилади. 

Мексика

Мексика Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, мамлакатда кунига коронавирус билан касалланган 339 фуқаро вафот этган, ўлимларнинг умумий сони 64 158 кишига етган. 

COVID-19 билан касалланганлар сони кунига 12 029 тага кўпайиб, 595 841 кишини ташкил қилди. 

Мамлакатда коронавирусдан даволанганлар 489 724 нафарга етган. 

Ҳиндистон

Сўнгги 24 соат ичида Ҳиндистонда коронавирус туфайли 971 киши вафот этди. Мамлакатда қурбонларнинг умумий сони 64 469 кишига етди. 

Коронавирус билан янги касалланганлар сони 78 512 тани ташкил этмоқда. COVID-19 билан касалланганларнинг умумий сони 3 миллион 621 245 нафар.  

Бугунги кунга қадар 2 миллион 774 801 ҳиндистонлик хавфли вирусдан соғайган. 

Дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар 25 миллион 236 271 нафарга етди. Улардан 16 миллион 624 852 нафари соғайган, 546 574 киши вафот этган. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 490
Рейтинг: 3
t
×