Охирги 20 кун давомида 181 та қимматли дарахт ноқонуний кесилган

Жамият

image

Охирги 20 кунда 417 дона дарахт ва бута ноқонуний равишда кесилган. Бу ҳақда Давлат экология қўмитаси Ахборот хизмати маълум қилди.

Жумладан, 2 майдан 21 майга қадар республика миқёсида Давлат экология қўмитаси давлат инспекторлари томонидан жами 197 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланган.

Ҳуқуқбузарларга 187,5 млн. сўм жарима ва 607 млн. сўм даъво белгиланган. Умумий ҳисобда 417 дона дарахт ва бута дарахтлар, шундан 181 дона қимматли ва 236 дона кам қимматли дарахтлар ва 46,6 м3 бута дарахтлар ноқонуний кесилгани аниқланган.

Ҳуқуқбузарлардан 22 та электр арра ва болта, 562 дона дарахт таналари, 54,1 м³ дарахт ва бута дарахтлар ўтини олиб қўйилган. Шунингдек, 9 та ҳолат бўйича 250 млн. сўм жарима ва табиатга етказилган зарарни ундириш мақсадида тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Дарахтлар ноқонуний кесилилиши

Баҳолаганлар

62

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар