Оқ уйдан кокаин топилиши бўйича иш ёпилди
Олам
−
14 Июль 2023
3562АҚШ мустақиллик куни арафасида мамлакат Президентининг қароргоҳи – Оқ уйдан кокаин гиёҳвандлик моддаси топилгани ва шундан сўнг у ерда қисқа муддатли эвакуация ўтказилгани, шунингдек, махфий хизматлар ҳолат бўйича текширув ўтказишни бошлагани ҳақида хабар берган эдик. Маълум бўлишича, қидирувлар натижа бермаган ҳамда гиёҳванд моддани олиб кирган шахс топилмагани учун иш ёпилган. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Қайд этилшича, мутахассислар кокаин ўрамидан бирорта ҳам бармоқ изини аниқламаган. АҚШ махфий хизмати баёнотида айтилишича, гумонланувчини топиш учун DNK намунасини олишнинг иложи бўлмаган. Шунингдек, кузатув камераларидаги видеоёзувларни текширишдан ҳам бирор иш чиқмаган.
“Тергов натижасида кокаин топилган фойедан ўтган юзлаб одамлар ичидан керакли шахсни аниқлай олмадик... Махфий хизмат тергови ҳозирда ашёвий далиллар йўқлиги сабабли ёпилган”, дейилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2 июль куни Оқ уйнинг ғарбий қанотидаги ташриф буюрувчилар учун очиқ бўлган қисмдан номаълум модда топилганди. Кейинроқ ушбу модда кокаин экани аниқланди. Бу вақтда Президент Жо Байден оиласи билан Кемп Девид дам олиш масканида эди. Шунга қарамай, гиёҳванд модданинг давлат раҳбари қароргоҳига кириб қолишида Президентнинг ўғли Хантер Байден гумон қилинди. Боиси, кичик Байден олдин ҳам гиёҳванд моддалар билан боғлиқ можароларга аралашганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь