Оқ Уй Россияга қарши янги санкция қўлламоқчи. Путин ҳам нишонда

Олам

image

“АҚШ Президенти Жозеф Байден маъмурияти Владимир Путинга шахсан таъсир кўрсатувчи Россияга қарши янги санкцияларни қўллаб-қувватламоқда”, дея ёзади “The Washington Post” ахборот агетлиги. Агентлик Миллий хавфсизлик кенгаши вакили ва қўлига келиб тушган ҳужжатларга таяниб ушбу хабарни маълум қилган. 

“Агар Путин Украинага бостириб кирадиган бўлса, сенатор-демократлар янги санкциялар пакетини эълон қилишади”, дейилади, хабарда. 

Санкцияларни ишлаб чиқишда Сенат қўмитасининг халқаро ишлар бўйича раҳбари Роберт Менендес бошчилик қилган.  

Россия раҳбаридан ташқари, янги чекловлар бошқа юқори мартабали амалдорлар ва ҳарбийларга, шунингдек, банкларга ва SWIFT банклараро тўлов тизимига киришга ҳам таъсир қилиши мумкин. 

Бундан ташқари, сенаторлар “Шимолий оқим 2” газ қувурининг ишга туширилишига қарши “барча мавжуд ва тегишли чораларни кўриб чиқиш” таклифини илгари суришган.

Вашингтон бир неча бор Россияга қарши “мисли кўрилмаган” санкциялар тайёрланаётганини эълон қилган эди. Унга кўра, агар Москва ва Киев ўртасида ҳарбий можаро бошланадиган бўлса, бу санкциялар кучга кириши белгиланган. 

Бу ҳақда, АҚШ вице-президенти Камала Харрис, Давлат котиби Энтони Блинкен ва унинг ўринбосари Виктория Нуландлар маълум қилган.

Маълумот учун, сўнгги пайтларда Ғарб матбуоти Россия Украина билан чегарадош ҳудудларда қўшин тўплаётгани, бу билан у ҳужумга тайёрланаётгани ҳақида бонг уриб келмоқда. Аммо Кремль матбуот котиби Дмитрий Песковга кўра, Россия ўз ҳудуди бўйлаб ҳар қандай ҳарбий ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқига эга, бу ҳеч кимнинг хавотирга тушишига асос бўла олмайди.

Беҳруз Саидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

247

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг