Оқ уй навбатдаги тўй маросимига мезбонлик қилади
Олам
−
19 Ноябрь 2022
12671Бугун, 19 ноябрь куни АҚШ Президенти Жо Байденнинг тўнғич набираси Наоми Байден Питер Нилга турмушга чиқади. Тўй маросими Оқ уйда бўлиб ўтиши кутилмоқда. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Наоми Жо Байденнинг ўғли Хантер Байден ва унинг собиқ рафиқаси Кетлин Бухленинг қизи ҳисобланади. Маълум бўлишича, бўлажак тўй Оқ уй тарихида 1812 йилдан бери биринчи марта бўлиб ўтади. Шунингдек, ҳозиргача бу ерда 19 марта тўй маросими ўтказилган.
Оқ уй тарихий ассоциацияси ходими Сара Флинг қайд этишича, Америка Қўшма Штатлари Президентининг расмий қароргоҳида никоҳ тўйларини ўтказишга рухсат берилиши мумкин бўлган одамлар ўтмишда жуда кам бўлган.
“Оқ уйда ким турмуш қуриши мумкин ёки мумкин эмаслиги ҳақида қатъий қоида йўқ. Бу мамлакат Президенти ва унинг рафиқасига боғлиқ”, дейди тарихчи.
Оқ уйда бўлиб ўтган тўйларнинг аксарияти Президентнинг яқин оила аъзолари учун ўтказилган бўлсада, Оқ уй ходимлари камдан кам бу шарафга эга бўлган.
Маълумот учун, 1942 йилда Президент Франклин Рузвельтнинг яқин маслаҳатчиси бўлган Гарри Хопкинс ўз тўйини Оқ уйнинг иккинчи қаватида ўтказган.
Яқин ўн йилликка назар соладиган бўлсак, 2013 йилда Барак Обама Оқ уй фотографи Пит Соузага бинонинг Ғарбий қаноти билан чегарадош Атиргул боғида никоҳ маросимини ўтказишга рухсат берган эди.
Оқ уйда турмуш қурган биринчи ва ягона президент Гровер Кливленд ҳисобланади.
Озода Чориева