Оқ уй Беларуснинг Украинага босқиндаги ролидан хавотирда

Олам

image

АҚШ Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиётида Беларуснинг ролидан хавотирда, Вашингтон Киев билан яқин алоқаларни давом эттиради. Бу ҳақда кеча, 19 декабрь куни Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер журналистлар учун ўтказилган брифингда маълум қилди. 

“Биз Беларуснинг [Украина можаросида] тутган ўрни ҳақида анчадан бери хавотирдамиз”, дейди у.  

Унинг сўзларига кўра, Минск Россияни қўллаб-қувватлаб, Беларусь ҳудудидан Россия кучларини жойлаштириш учун фойдаланишга рухсат бериб, Украинада “махсус ҳарбий операция” ўтказиш имконини яратган.  

“Биз Россия Федерацияси, шу жумладан Беларусдаги кучларнинг мослашувини диққат билан кузатишда давом этамиз. Биз буни қилдик ва шундай қиламиз ва Украина билан яқин алоқада бўлиб қоламиз", дейди Оқ уй матбуот котиби Россия Президенти Владимир Путиннинг Минскка ташрифини изоҳлаб. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 19 декабрь куни Россия Президенти Владимир Путин Минскка борди. Унда Москва ва Минск қўшма машғулотлар ва бошқа тезкор ҳамда жанговар тайёргарлик тадбирларини ўтказиш амалиётини давом эттириши маълум қилинди


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

43

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг