Оқ сочларни тортиб олиб ташламанг – Мутахассис маслаҳати

Саломатлик

image

Мутахассисларнинг таъкидлашича, оқ сочлар организмдаги турли бузилишлар, фойдали моддалар ва витаминлар етишмаслиги, носоғлом турмуш тарзидан пайдо бўлади. Уларни тортиб олиб ташлаш мумкин эмаслиги ҳақида ҳам эшитган бўлишингиз керак.

Соч ранги меланин миқдорига боғлиқ, у қанча кўп бўлса, соч тўқроқ бўлади. Меланиннинг асосий вазифаси ҳужайраларни ультрабинафша нурларидан ва радикаллардан ҳимоя қилишдир. Ёш ўтиши билан меланин чекланган миқдорда ишлаб чиқарилади. Оқ сочлар шунда пайдо бўла бошлайди.

Маълумки, мутахассислар оқ сочларни тортиб олиб ташлашни маслаҳат бермайдилар. Сабаби, уларнинг ўрнига янги сочлар ўсиб чиқиши эҳтимоли камаяди. Сиз мунтазам равишда оқ сочларингизни олиб ташласангиз, натижада кал бўлиб қолишингиз мумкин.

Кўп қизлар оқ сочлардан имкон қадар тезроқ халос бўлишни истайдилар. Бунинг бир неча йўли мавжуд. Агар оқ сочингиз кам бўлса, унда маникюр қайчичасида эҳтиёткорлик билан уларни илдизидан кесиб ташлашингиз мумкин.

Агар оқ сочлар жуда кўп бўлса, бугунги кунда ундай сочларни бўяш орқали 100 фоиз муаммони ҳал қила оласиз. Бунинг учун махсус бўёқлар бор. Улар яқин келажакда муаммоингизни бутунлай унутишингизга ёрдам беради. 

Бўяшни хоҳламасангиз, 30 фоизгача оқ сочларни қоплаши мумкин бўлган тўғридан-тўғри пигментдан фойдаланишингиз мумкин. У билан камчилигингиз сезилмайди.

Рушанабону Султонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

631

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг