Оққўрғондаги боғчада заҳарланган болалар аҳволи ҳақида маълумот берилди

Жамият

image

Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги 5-сонли мактабгача таълим ташкилотининг интоксикация синдроми белгилари билан тиббиёт муассасаларида даволанаётган тарбияланувчилари саломатлиги юзасидан маълумот берилди.

Мактабгача таълим вазирлигининг маълум қилишича, бугунги кунда тиббиёт муассасаларида жами 12 тарбияланувчи даволанмоқда, жумладан 3 нафарининг ҳолати ўрта оғир, 8 нафар беморнинг ҳолати ўртача баҳоланиб, динамикада соғаймоқда, 1 нафар боланинг ҳолати қониқарли.

Вазирлик тарбияланувчиларнинг саломатлиги ва ўтказилаётган суруштирув ишлари натижалари бўйича қўшимча маълумот бериб бориши айтилган.

Эслатиб ўтамиз, Оққўрғон туманидаги боғчада 12 август куни 25 нафар бола заҳарланиб, шифохонага ётқизилганди. Бир кун ўтиб, бемор болалар сони 30 нафарга етди. Тошкент вилояти ҳокимлиги жами заҳарланган болалар 32 нафарлиги ҳақида маълумот берди.

Болалар заҳарлангани ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 257-1-моддаси (санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

263

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг