Оилавий тадбиркорлик учун 6 трлн сўм кредит ажратилади
Жамият
−
10 Февраль 2021
17561Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 10 февраль куни “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури ижросини самарали ташкил этиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Маълум қилинишича. йиғилишда оилавий тадбиркорлик учун ажратиладиган 6 триллион сўмлик кредит маблағларини самарали йўналтириш, ҳар бир маҳалланинг “ўсиш нуқталари”дан келиб чиқиб, тадбиркорлик салоҳиятини ошириш муҳимлиги қайд этилган.
Шунингдек, деҳқончилик билан шуғулланишни истаган ёшларга 10 сотихдан 1 гектаргача ер ажратиш бошланган. Давлат раҳбари бу жараёнда адолат ва ҳалоллик бош мезон бўлиши, жамоатчилик фикри инобатга олиниши зарурлигини таъкидлаган.
LiveБарчаси