“Оилавий тадбиркорлик” дастури доирасида аҳолига 50 млн сўмгача гаровсиз кредитлар берилади

Жамият

image

Ўзбекистонда “Оилавий тадбиркорлик” дастури доирасида ўз микро-бизнесини йўлга қўйган ва ижобий кредит тарихига эга аҳолига 50 миллион сўмгача гаровсиз кредитлар бериш йўлга қўйилади. Бу ҳақда бугун, 18 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш ва хизматларни ривожлантириш масалалари юзасидан ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида айтилди.

Маълум қилинишича, ҳозирда 2 миллион 400 минг аҳоли ўзини ўзи банд қилувчи сифатида рўйхатдан ўтган.

Йиғилишда уларга бизнесга биринчи қадам учун кредит бериш таклифи билдирилган. Бунда йиллик 340 минг сўм ижтимоий солиқ тўлаган аҳолига имтиёзли кредит ажратилиб, "онлайн" усулда банк картасига ўтказилади.

Бундан ташқари, фаолиятини кенгайтириб, тадбиркор бўлиш истагидаги аҳолига 100 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади, 50 фоизи банк картасига ўтказиб берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

кредит Оилавий тадбиркорлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг