Оилавий поликлиникаларга 580 млрд сўм ажратилади
Жамият
−
09 Ноябрь 2021
3156Жорий йилнинг 9 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтаётган юрак қон-томир касалликларининг олдини олиш ва уларни даволаш тизимини такомиллаштиришга бағишланган видеоселектор йиғилишида давлат раҳбари томонидан кардиология соҳасида белгилаб берилган вазифалар ижросига тўхталиб ўтилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати раҳбари Шерзод Асадов маълум қилди.
Президент томонидан кардиология соҳасида белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида:
- бирламчи бўғинга дори ва тиббий буюмлар учун келгуси йилда бюджетдан 580 миллиард сўм берилади. Бу жорий йил харажатларидан 3 баробар кўп;
- 14 мингдан зиёд тиббиёт бригадалари ва оилавий шифокорлар юрак касалликларини барвақт аниқлаш ва бирламчи ёрдам кўрсатишга ўқитилади;
- келгуси йил якунигача барча оилавий шифокор пунктлари ва поликлиникаларда ҳамшира кўрик хонаси ташкил қилинади;
- келгуси йил давомида малака ошириш марказларида 15 минг нафар ҳамширанинг махсус онлайн курсларда ўқитилиши таъминланади;
- туман шифохоналарига 4 турдаги кардиология ускуналари ўрнатилиб (ЭКГ, ЭхоКГ, холтер-монитор ва дефибриллятор), кўрсатиладиган хизматлар 5 тадан 15 тага оширилади. Бунинг учун қўшимча 60 миллиард сўм йўналтирилади.
Азизбек Наҳанов
LiveБарчаси