Оиладаги зўравонликлар учун жазони кучайтириш вақти келди – Тўқаев

Олам

image

Оиладаги зўравонликлар учун жазони кучайтирш вақти келди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев бугун, 1 сентябрь куни халққа қилган Мурожаатномасида айтган. 

Унинг қайд этишича, оиладаги зўравонликни жиноят деб ҳисоблаш масаласи жамиятда анчадан бери кўтарилиб келинмоқда. 

Сўнгги пайтларда оғир жиноятлар – қотиллик ва тўдалар уруши ҳолатлари тез-тез учрамоқда.  Улар ўзига хос беҳаёлик билан ажралиб туради ва бутун жамиятимиз учун қийинчилик туғдиради. 

Ушбу хавфли тенденцияни йўқ қилиш - жазони кучайтириш ва бундай жиноятлар учун шартли равишда озод қилишни истисно қилиш керак. 

Оиладаги зўравонликни жиноят деб ҳисоблаш масаласи жамиятда анчадан бери кўтарилиб келинмоқда. 

“Ҳуқуқ-тартибот идоралари бу қадамнинг зарурлигига шубҳа билан қарашада, чунки улар ушбу қарор бу каби ҳуқуқбузарликларни аниқлашнинг камайишига олиб келади, деб ҳисоблайдилар. 

Бунда қандайдир ҳақиқат бор. Бироқ, нима бўлишидан қатъи назар, биз кўплаб оилавий зўравонлик ҳолатларига кўз юма олмаймиз”, дейди Тўқаев. 

Унинг такъидлашича, зўравонларнинг жазосиз қолиши уларнинг қўлларини ечиб, аслида қурбонларини ҳимоясиз қолдиради. Бундай қилмишлар учун жавобгарликни кучайтириш вақти аллақачон келган. 

“Оилавий зўравонлик қурбонлари жамиятнинг қораланишидан ёки бошқа бировнинг босимидан қўрқишлари мумкин эмас. Бунинг учун полиция улар билан жуда нозик иш олиб бориши, барча зарур чораларни кўриши керак”, дейди Қозоғистон раҳбари.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

71

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг