ОИИБ Ўзбекистонга $108 миллион қарз беряпти. Пуллар нимага сарфланади?
Жамият
−
31 Март 2022
6222Осиё инфратузилмавий инвестиция банки Бухоро-Мискин-Урганч-Хива темир йўлини электрлаштириш учун Ўзбекистонга 108 миллион доллар кредит ажратади. Бу ҳақда банк сайтида маълум қилинган.
Қайд этилишича, 465 километрлик темир йўлни электрлаштириш ва Бухоро-Мискин-Урганч-Хива йўналишида юқори тезликда ҳаракатланишни йўлга қўйиш орқали Ўзбекистон тез, ишончли ва тежамкор транспорт турини таъминлай олади. Мазкур йўл Ўзбекистон ғарбидаги Хоразм вилоятининг чекка ҳудудларини республиканинг марказий ва шарқий вилоятлари билан боғлайди.
Лойиҳа тугаллангач эса тезюрар поездларнинг 250 километр соат тезликда ҳаракатланишига имкон беради. Бунда Бухоро ва Хива ўртасидаги йўл вақти 3 соатгача қисқаради ва пойтахтдан Хивага 7 соатда етиб бориш мумкин бўлади.
Шу билан бирга, лойиҳа доирасида электрон чипта тизимининг жорий этилиши темир йўллардан фойдаланишни соддалаштиришга ва сайёҳларни ҳудудга жалб этишга хизмат қилади. Шунингдек, электрлаштириш темир йўлнинг экологик тоза транспорт тури сифатидаги ролини янада ошириши ва атмосферага чиқариладиган иссиқхона газларини йилига 81 минг тоннадан ортиқ қисқаришига олиб келади. Бу, ўз навбатида, Ўзбекистоннинг кам углеродли иқтисодиётга ўтиш жараёнини тезлаштиради.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь