Огоҳлантириш: Фарғонанинг айрим ҳудудларида музли сел келиши кутилмоқда

Interesting

image

Жорий йилнинг 29 июнидан 3 июлигача бўлган даврда Фарғона вилоятининг айрим ҳудудларида гляциал (муз) сел келиш ҳавфи бор. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 29 июнидан 3 июлигача бўлган даврда тоғларда кутилаётган юқори ҳарорат фони ҳисобига Қирғизистон ҳудудидан Фарғона вилояти тоғ олди ва тоғли ҳудудлари бўйича: Сўх, Фарғона туманларида ва Сўх, Шоҳимардон, Исфайрамсой дарёларида гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Ўзгидромет тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришга чақирган.


Tags

Rate Count

416

Rating

3

Rate this article

Share with your friends