Оғир ва ўта оғир аҳволдаги беморлар 800 нафарга яқинлашди
Жамият
−
02 Август 2020
12891Бугун, 2 август куни мамлакатда 770 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, шундан 99 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 671 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 5 нафар, Андижон вилоятида 1 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Кун давомида Тошкент шаҳри, Самарқанд, Қашқадарё, Бухоро, Андижон, Тошкент, Сурхондарё, Наманган, Сирдарё, Фарғона ҳамда Хоразм вилоятларида жами 1 208 нафар бемор соғайди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 25 553 нафар бемордан 16 507 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 64 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 8 893 нафар бемордан 564 нафари оғир, 215 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Ҳозирда мамлакатда уй карантинида 72 700 нафар, стационар карантинда эса 20 536 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.
LiveБарчаси