Оғир ва ўта оғир аҳволдаги беморлар 747 нафарга етди
Жамият
−
18 Сентябрь 2020
6711Бугун, 17 сентябрь куни Ўзбекистонда 599 ҳолатда касаллик қайд этилди.
Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 3 нафар, Тошкент вилоятида ҳам 3 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Улар орасида 11 яшар болакай ҳам бор. Бу болалар орасида расман қайд этилаётган биринчи ўлим ҳолати.
Бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Наманган, Андижон, Сирдарё, Фарғона, Қашқадарё, Хоразм ҳамда Сурхондарё вилоятларида 618 нафар бемор тузалди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 49 761 нафар бемордан 46 092 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 254 нафар бемордан 478 нафари оғир, 269 нафари эса ўта оғир аҳволда.
LiveБарчаси