Оғир атлетика. Ўзбекистоннинг Осиё чемпионатидаги медаллари 3 тага кўпайди

Спорт 3176
image

Ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати 7-кунги беллашувларида ўзбекистонлик Ҳожиакбар Олимов 1 та олтин ва 2 та кумуш медални қўлга киритди.

-89 кг вазн тоифасида иштирок этган Олимов даст кўтариш машқида 145 кг билан кумуш, силтаб кўтаришда эса 192 кг билан олтин медалга сазовор бўлди. Икки кураш ҳисобида 337 кг қайд этган Олимов шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилди.

U-20, -89 кг:

1. Алирозо Моени (Эрон) — 357 (166+191) кг

2. Ҳожиакбар Олимов (Ўзбекистон) — 337 (145+192) кг

3. Али Кешткар (Эрон) — 327 (141+186) кг

Бироз олдин Мадина Файзуллаева Осиё чемпионатида 5 медални қўлга киритгани ҳақида хабар бергандик. 

Айни вақтга келиб  Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё чемпионатидаги умумий медаллари сони 36 тага етди.

Иброҳим Давронов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 15
Рейтинг: 3.3
t
×