Оғир атлетика: Турсуной Жабборова Осиё чемпионлигини қўлга киритди
Sport
−
25 July 2022 4566 1 minute
Бугун, 25 июль куни оғир атлетика бўйича Тошкентда ўтаётган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг 9-кунги беллашувлари бўлиб ўтмоқда.
-87 кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этган Турсуной Жабборова ва Камола Каримова совриндорлар қаторидан жой олди.
Турсуной Жабборова барча йўналишларда олтин медални қўлга киритиб Осиё чемпиони деган номга сазовор бўлган бўлса, Камола Каримовага эса 3 та бронза медали насиб қилди.
Ёшлар, -87 кг:
1. Турсуной Жабборова (Ўзбекистон) – 235 (108+127) кг;
2. Хо Пхонг (Ветнам) – 194 (88+106) кг;
3. Камола Каримова (Ўзбекистон) – 182 (77+105) кг.
Маълумот учун, бугун, 25 июль оғир атлетика бўйича Тошкентда ўтаётган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг сўнгги куни ҳисобланади.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August