ОФК мукофот жамғармаси 12 миллион АҚШ доллари бўлган турнир ташкил қилади

Спорт

image

Бугун, 14 август куни Осиё Футбол Конфедерацияси Ижроия қўмитасининг 2-йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда ОФК Ижроия Қўмитасининг Марказий Осиё минтақаси вакили, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳам иштирок этди. 

ОФК Ижроқўми клуб турнирлари тақдири бўйича бир қанча муҳим қарорлар қабул қилди. Йиғилишда жами 2024/2025 йилги футбол мавсумида 76 та клуб иштирок этадиган янги  мусобақалар ўтказилиши маълум қилинди.

Қайд этилишича, Конфедерация кейинги мавсумдан ОФК Элита Чемпионлар Лигаси турнирини йўлга қўяди. Жами 24 та клуб ушбу турнирда иштирок этиши кўзда тутилмоқда. Янги мусобақанинг мукофот жамғармаси Осиё Чемпионлар лигасиникидан 200 фоизга каттароқ. ОФК Элита Чемпионлар Лигаси ғолиблари жами 12 миллион АҚШ доллари миқдорида мукофотланиши режалаштирилган.

2024/2025 йилги мавсумда ўтказиладиган футбол жамоалари турнирлари:

1. ОФК Элита Чемпионлар Лигаси – жами 24 та клуб иштирок этиши кўзда тутилмоқда; 

2. ОФК Чемпионлар Лигаси 2 – жами 32 та клуб иштирок этиши кўзда тутилмоқда; 

3. ОФК Чақирув Лигаси (AFC Challenge League) – жами 20 та клуб иштирок этиши кўзда тутилмоқда.

3. ОФК Чақирув Лигаси (AFC Challenge League) – жами 20 та клуб иштирок этиши кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, ОФК томонидан 2021 ва 2022 йилларда аёллар клублари ўртасида иккита синов тариқасидаги Осиё чемпионати муваффақиятли ташкил этилди, учинчиси шу йил охирида ўтказилиши режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг