Off-road кроссоверлари орасидаги янги жиддий рақиб: HAVAL DARGO Ўзбекистон бозорига чиқмоқда

Бизнес

image

2024 йил июнь ойининг охиридаёқ ADM Global компаниялар гуруҳи томонидан дунёдаги машҳур HAVAL DARGO йўлтанламас автомобилининг тақдимоти ва сотувлари бошланиши режалаштирилган. Ушбу замонавий ва технологик автомобиль ҳайратланарли техник хусусиятларга ва бой жиҳозланишга эга.

Бугунги кунда HAVAL DARGO ўзининг бозордаги мавжудлигини муваффақият билан исботлай олди. Хусусан, қўшни Қозоғистон ва Россия мамлакатларида олдинги DARGO X моделига бўлган талаб юқоридир. Ажойиб хусусиятлари ва Ўзбекистон бозоридаги жозибадор нарх сиёсати туфайли автомобиль жиддий рақобатчига айланиши мумкин бўлиб, бу уни харидорларнинг кенг доирасини ўзига жалб қилишига имкон яратади. Мазкур автомобил қулайлик, хавфсизлик ва универсалликни қадрловчилар учун идеал танловдир. Шаҳардан ташқаридаги оилавий саёҳат ёки кундалик иш сафари бўладими – HAVAL DARGO ҳар қандай вазифани бажаришга тайёр.

Автомобилнинг ўлчамлари ҳайратлидир: узунлиги – 4620 мм, кенглиги – 1890 мм (ён оёқ қўйгичлар билан 1910 мм), баландлиги – 1780 мм. Ғилдирак базаси 2738 мм.га, йўл сатҳидан баландлиги эса – 200 мм.га тенг бўлиб, бу уни ажойиб ўтувчилик қобилияти билан таъминлайди.

Йўлтанламаснинг капоти остида турбопуркалишли ва ёқилғини бевосита пуркалишига эга бўлган 4 цилиндрли бензинли двигатель ўрнатилган. Қувват агрегатнинг иш ҳажми – 1998 ку. см, максимал қуввати эса 5600-6300 айл/дақиқада 192 от кучига етади. Максимал айлантирувчи моменти – 1500-4000 айл/дақиқа диапазонида 320 Нм.га тенг. Трансмиссияси 7 босқичли роботлаштирилган қошалоқ уланмали узатмалар қутиси орқали таъминланган. Тўлиқ приводли 4WD трансмисияси автомобилга йўлсиз жойларни осонгина кечиб ўтишга имкон беради. Шунингдек, Макферсон типидаги мустақил олд ҳамда икки дастакли мустақил орқа подвескалар ҳам йўлтанламаслик характеристикаларини таъминлайди.

HAVAL DARGO йўлтанламас автомобилининг асосий афзалликларидан бири – бу унинг барча йўловчилари учун салонда максимал даражадаги қулай муҳитнинг яратилишидир. Мазкур муаммони инновацион технологиялар ва пухта ўйланган опциялар муваффақиятли ҳал этмоқда.

Масалан, PREMIUM комплектациясидаги люкли панорамик том салонни табиий ёруғлик билан тўлдириб, ички маконни визуал равишда кенгайтиради. Ҳавони тозалаш ва ионлаштириш функциясига эга икки зонали иқлим назорати, микроклиматнинг оптимал ҳароратини ва тозалигини таъминлаш имконини беради. Ҳайдовчи ва олд йўловчилар учун нафақат шинам кўринишга эга бўлган, балки ҳатто узоқ саёҳатларда ҳам ён томондан ажойиб тарздаги қўллаб-қувватловни ҳамда "нафас олувчи" қулайликни таъминловчи табиий, тешикли чармдан таёрланган ўриндиқлар кўзда тутилган. Шу билан бирга, ҳайдовчининг ўриндиғи 8 та электр созламалар, шу жумладан бел таянчи созламасига ҳам эгадир, олд йўловчи учун эса вентиляцияси ва 4 та электр созламалар назарда тутилган. Узоқ саёҳатларда ҳайдовчининг ўриндиғидаги вентиляция ва массаж функцияси ҳам қулайликлар яратади. Ушбу опциялар бутун сафар давомида ҳайдашда тенгсиз қулайликларни таъминлайди.

Автомобилнинг 12,3 дюймли Apple CarPlay ва Android Auto’ни қўллаб-қувватлайдиган мултимедиа тизими смартфонингизнинг автомобилга тўлиқ интеграцияланишига имкон беради. Шу билан бирга, йўлдан чалғишнинг ҳожати бўлмайди – барча керакли маълумотлар замонавий 10,25 дюймли рақамли қурилмалар панелида акс эттирилади. У турли режимларда, тезликни, двигателнинг айланмаларини, ёқилғи даражасини ва бошқа муҳим маълумотларни акс эттириб ишлаши мумкин. Энг муҳим кўрсаткичларни олд ойнага ўрнатилган проекцион дисплей орқали кузатиб бориш янада қулайдир. Бу ерда ҳайдовчи охирги йўл белгисини, ҳозирги жорий тезликни, кирувчи қўнғироқларни ва хавфсизлик тизимлари сигналларини кузатиб боради.

PREMIUM комплектациясидаги 10 динамикли ва субвуферли аудио тизими саёҳат пайтида жуда тўлиқ ва ҳажмли товушни бахш этади. Севимли қўшиқларни, подкастларни ёки радиони тинглаш янада завқли бўлади. Шунингдек, салонда гаджетларни зарядлаш учун қулай ечимлар кўзда тутилган. Симсиз зарядлаш ускунаси марказий консол остидаги махсус бўшлиқда жойлашган бўлиб, USB улагичлари эса ҳайдовчи учун ҳам, олд йўловчи учун ҳам, орқа ўриндиқлардаги йўловчилар учун ҳам мавжуд.

Йўлтанламас автомобиль учун стандарт жиҳозлар рўйхати ўғриликка қарши замонавий технологияларнинг бутун мажмуасини, шунингдек, олд ва ён хавфсизлик ёстиқчалари; хавфсизлик пардачалари; курс барқарорлигини электрон бошқариш, тормозланишда ва қияликдан тушишдаги ёрдам, шиналар босими мониторинги, 360° томонлама кўриш камералари, ҳайдаш режимимларини (“Eko”, “Sport”, “Standart”, “Qor”, “Loy”, “Qum”, “Chim/Shagʻal”, “Doʻngliklar”) танлаш каби тизимлар; ва кўплаб бошқа хусусиятларни ўз ичига олади.

HAVAL DARGO – бу юқори техник хусусиятлар, замонавий жиҳозланиш ва жозибали дизайнни ўзида мужассам этган йўлтанламас автомобиль бўлиб, унинг қулайлик шинавандалари учун ҳам, фаол Off-road иҳлосмандлари учун ҳам ҳаридоргир танловга айланиши шубҳасиздир.

Таъкидлаш жоизки, HAVAL брендига мансуб бўлган автомобилларнинг Ўзбекистонда йиғилиши “Жиззах” ЭИЗда жойлашган, ADM Global компаниялар гуруҳига кирувчи, Ўзбекистондаги биринчи хусусий инвестициялар ҳисобига қурилган автомобиль заводи бЎлган ADM Jizzakh заводида амалга оширилмоқда.

HAVAL кроссоверларининг характеристикалари, мавжуд комплектациялари ва нархлари билан haval.uz сайтида танишиш мумкин.

HAVAL ахборот линияси: +998 (71) 287-88-88

E-mail | Telegram | Instagram | Facebook | YouTube

HAVAL’нинг расмий дилерлик марказлари: 

● ADM-ASTER Тошкент          Телефон: +998 (55) 506-25-52

● Sayor Motors Тошкент        Телефон: +998 (55) 519-00-01

● HAVAL Андижон                  Телефон: +998 (95) 179-01-01+998 (95) 179-00-01

● HAVAL Бухоро                      Телефон: +998 (91) 827-27-27

● HAVAL Самарқанд               Телефон: +998 (55) 506-25-52

● HAVAL Термиз                      Телефон: +998 (90) 522-20-20

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг