Одил судлов таъминланяпти деб баралла айта олмаймиз – Ортиқова

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Светлана Ортиқова бугунги кунда одил судлов қай даражада таъминлангани борасидаги фикрларини билдирди. У бу ҳақда бугун, 25 январь куни Халқаро Пресс-клубнинг “Президент Мурожаатномаси: сарҳисоб, таҳлил, миллий ривожланишнинг янги даври” (суд-ҳуқуқ соҳасида) мавзусига бағишланган навбатдаги сессиясида айтиб ўтди.

“Ҳозирги кунда одил судлов таъминланяпти деб баралла айта олмаймиз”, дея таъкидлади Светлана Ортиқова.

Шунингдек, Бош прокурор ўринбосари Президент мурожаатномасида алоҳида эътибор қаратилган одил судловлар ва суд-ҳуқуқ тизимида фаолият юритувчи ходимларнинг профессионал фаолияти ҳақида тўхталди.

“Одил судлов деганда терговчи, прокурор, адвокат ва шу жараёнда охирги нуқтани қўядиган судья кўз олдимизга келади. Шу 4 устун мустаҳкам бўлса ҳамда билимли, профессионал ва уларнинг фаолияти коррупциядан ҳоли бўлса, шундагина одил судловни таъминлай оламиз. Ҳозирги кунда баралла одил судлов таъминланяпти деб айта оламизми? Афсуски йўқ. Президент ҳам мурожаатномада шунга алоҳида эътибор бердилар. Ўзбекистонда инсоннинг қадр-қиммати, ҳақ-ҳуқуқи – улуғ, биринчи ўринда инсон, кейин жамият ва давлат туради”, дейди у.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг