Одил Аҳмедов янги жамоага ўтди

Спорт 18386
image
-

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Одил Аҳмедов Хитой Суперлигасида иштирок этадиган “Цанчжоу Майти Лайонс” клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ мухбири хабар бермоқда.

Наманганлик 33 ёшли футболчи янги жамоасидаги илк ўйинини 21 апрель куни ўтказиши мумкин.  

Хитой суперлигаси ўзбекистонлик футболчига бегона эмас. Аҳмедов бунгача Хитойнинг “Shanghai SIPG” ва “Тяньцзинь Тэда” клубларида ҳам ҳаракат қилган. 

У сўнгги жамоасини клубдаги молиявий инқироз туфайли тарк этган.

Маълумот учун, Одил Аҳмедов 1987 йил Наманган вилоятида туғилган. Фаолияти давомида у юқорида келтирилган Хитой клубларидан ташқари, Тошкентнинг “Пахтакор”, Россиянинг “Анжи” ва “Краснодар” клубларида тўп сурган.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 968
Рейтинг: 3
t
×