Оддий ечим. Саратон хавфини камайтириш сири айтилди

Саломатлик

image

Кўп одамлар рак касаллигидан қочиш имкониятига эга. Онколог Магомед Сулайманов хавфли касалликнинг ривожланиш даражасини камайтиришга ёрдам берадиган бир қатор усулларни санаб ўтди.

Унинг айтишича, биринчи навбатда ёмон одатлардан воз кечиш ва соғлом турмуш тарзига ўтиш муҳим. Мисол учун, чекиш саратоннинг ўндан ортиқ шаклларини юзага келтирувчи омил саналади. Жумладан, ўпка, ҳалқум, қизилўнгач, жигар, ошқозоности бези, лейкемия, буйрак ва бошқа аъзолар саратонининг бошланиши ушбу ёмон одатга узвий боғлиқ.Бундан ташқари, чекувчиларнинг қариндошлари ҳам бундан зарар кўради. Маълум бўлишича, эрлари кунига 20 дан ортиқ сигарет чекадиган аёлларда саратон касаллигининг ривожланиш хавфи тахминан 3-5% га ошгани кузатилган.

Мутахассиснинг таъкидлашича, саратоннинг олдини олишнинг бир қисми сифатида овқатланишга эътибор бериш ва кучли қуёш нуридан ҳимояланишни унутмаслик керак.

Онколог Магомед Сулайманов сабзавот, ўтлар, парранда гўшти, кўп миқдорда омега-3 бўлган балиқ каби маҳсулотлар касаллик хавфини камайтирувчи энг муҳим озиқ-овқатлар сирасига киришини қўшимча қилди. 

"Ушбу маҳсулотлар танадаги яллиғланиш жараёнини сезиларли равишда камайтиради", дейди у.

"Бундан ташқари, жисмоний фаоллик (ҳафтасига камида 150 дақиқа ўртача жисмоний машқлар) ва инфекциялардан ҳимояланиш қоидаларига риоя қилиш керак. Масалан, таниқли инсон папиллома вируси кўп ҳолларда тахминан 75% аёлларда учрайдиган бачадон бўйни саратонининг асосий омилидир", дея маслаҳат беради онколог.

Абдуллаев Азизбек


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Онколог Магомед Сулайманов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар