Одамларни тўйдирган “свет” ва газ муаммоси: Жиззахдаги шифохонадан видеомурожаат йўлланди

3-саҳифа

image

Жиззах вилояти Арнасой туманидаги шифохонанинг реанимация бўлимида даволанаётган боланинг онаси QALAMPIR.UZ'ga видеомурожаат йўллаб, тиббиёт муассасасида “отопление” ишламаётгани ва “свет” тез-тез ўчаётганидан шикоят қилди. Унинг айтишича, айни шу сабабли шифохона жуда совуқ ва даволаниш учун шароит йўқ.

Қайд этилишича, ушбу шифохона Арнасой туманидаги ягона тиббиёт муассасаси ҳисобланади. Видеодан кўриш мумкинки, шифохонанинг реанимация бўлимида “отопления” ишламайди, шифокорлар қалин кийимда ишлашга мажбур бўлмоқда. 

Тасвирларда айни пайтда реанимацияда бўлган боланинг қалин кўрпаларга ўралган ҳолда муолажа олаётгани акс этган. 

Видеомурожаат эгаси Жиззахнинг Арнасой туманидаги мактаб директори эканини айтиб, ўғли соғайиб чиққандан сўнг, тумандаги барча яширилган ҳақиқатларни халққа очиқлашини қўшимча қилган.

Тегишли ташкилотлардан ушбу мурожаат юзасидан муносабат кутиб қоламиз.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг