Одамларни 18,4 млрдга чув туширган ХБАнинг суд иши бўйича маълумот берилди

Жамият

image

Жорий йилнинг август ойида Ўзбекистонда яна бир бандлик агентлиги мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилганди. 

“International Job Organization – хусусий бандлик агентлиги”нинг мансанбдор шаҳслариuf нисбатан жиноий иш бўйича дастлабки тергов якунига етиб, улар пул маблағларини ноқонуний жалб этиш, фирибгарлик ва бошқа жиноятларда айбланганлар. Кейинчалик ноябрь ойида жиноят иши материаллари судга оширилганди. Ҳозирга келиб, суд Нукусга кўчирилди.

Олий суд Матбуот хизматининг хабар беришича, Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди иш юритувидаги “International Job Оrganization хусусий бандлик агентлиги” МЧЖ мансабдор шахслари Ш. Абдураҳмонов ва бошқаларга нисбатан жиноят иши ҳудудларга кўчирилган. Жиноят иши бўйича навбатдаги суд жараёни Нукусда давом эттирилади.

Ушбу жиноят ишининг мазмунан кўрилиши жорий йил 9-10 декабрь кунлари жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар суди биносида бўлиб ўтади. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “International Job Organization – хусусий бандлик агентлиги”нинг мансанбдор шаҳсларига оид жиноят иши бўйича тергов якунига етиб, жиноят иши юзасидан суд тергови ҳаракатлари ўтказилиши учун жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайҳонтохур туман судига юборилганди.

“International Job organization хусусий банкдлик агентлиги” МЧЖ мансабдор шахслари 2019-2020 йиллар давомида 2620 нафар фуқароларни Германия, Польша, Дания ва Швейцария давлатларига ишга юборишни ваъда қилиб, ҳар биридан 45,0 млн сўмгача бўлган тўловларни қабул қилиб, жами 18,4 млрд сўм пул маблағларни ўзлаштирган.

Тергов давомида мазкур МЧЖ раҳбари Ш.Абдурахманов ҳамда унинг 8 нафар жиноий шерикларига нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а,в” бандлари ва бошқа моддалари билан айб эълон қилинган ва уларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси танланган.

Суд муҳокамасига юборилган  жиноят иши бўйича етказилган умумий зарарнинг 6 783 190 922 сўми ундирилиши таъминланган бўлиб, шундан 722 768 500 сўм нақд пул маблағлари, 6 060 422 422 сўми эса хатланган мол-мулклардир.

Мазкур жиноят иши ҳозирда жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман судига мазмунан кўриб чиқиш учун юборилган.

Шунингдек, “International Job organization хусусий бандлик агентлиги” МЧЖ мансабдор шахслари томонидан бир қатор хўжалик юритувчи субъектлар орқали пул маблағларини ўзлаштирганлик ҳолатига оид қисми ҳозирда алоҳида иш юритувга ажратилган бўлиб, мазкур жиноят иши доирасида 10 507 396 044 сўмлик зарар қисми қопланиши таъминланган, шундан 411 000 000 сўм нақд пул ва 10 096 396 044 сўми хатланган мол-мулкларни ташкил қилади. Ушбу жиноят иши бўйича ҳам қисқа муддатларда терговни тамомлаш ва судга юбориш чоралари кўрилади. 

Хулоса ўрнида, судда кўрилаётган ва дастлабки тергов давом этаётган жиноят ишлари бўйича етказилган 18,4 млрд. сўм зарарнинг 17,3 млрд. сўми нақд пул ва мол-мулк кўринишида қопланишига эришилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

117

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг