Ўзбекистонга 1 ойда қанча электромобил импорт қилинди?

Жамият

image

Ўзбекистон 2023 йилнинг январь ойида 6 та хорижий давлатдан қиймати 13 млн AҚШ долларига тенг бўлган 389 дона электромобил импорт қилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.

Унда қайд этилишича, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 266 тага кўп. Шунингдек, мамлакатга импорт қилинаётган электромобиллар сони йиллар кесимида ҳисобланганда ҳам рақамлар ўртасида катта фарқни сезиш мумкин. 

Масалан, сўнгги йилларда импорт қилинган электромобиллар сонига эътибор берилса, 2018 йилда – 13 та, 2019 йилда – 39 та, 2020 йилда – 131 та электоромобил хориждан келтирилган. Қолаверса, 2021 йилда 647 дона элекромобил олиб кирилган бўлса, бу кўрсаткич 2022 йилда 2 бараварга ошган. Яъни ўтган йил давомида ўзбекистонликлар хориждан келтириладиган 2 180 дона электромобиллар импортига 69,8 млн АҚШ доллари сарфлаган.

Ўзбекистонга энг кўп электромобил экспорт қилувчи давлатлар қаторида эса Хитой доимо биринчиликни эгаллаб келади. Масалан, шу йилнинг январь ойидаёқ ушбу мамлакатдан 346 та электромобил импорт қилинган.

Бундан ташқари, Гонконг, Германия, БАА, Литва, Корея, Туркия, АҚШ ҳамда Испания каби мамлакатлар мунтазам равишда ўзбекистонликларга шу турдаги автомашиналарини сотиб келади.

Ўзбекистоннинг чет элдан электромобил импорт қилувчи ҳудудлари орасида эса Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент вилояти етакчилик қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг