Одамлар Роналду 37 ёшда эканини унутиб қўймоқда – Бербатов

Спорт

image

Португалия терма жамоаси ва "Манчестер Юнайтед" клубининг фаолиятидаги инқирозли даврни ўтказаётган ҳужумчиси Криштиану Роналдуни танқид қилаётганлар унинг 37 ёшда эканини унутиб қўйяпти. Болгария терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар ва "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳужумчиси Димитар Бербатов шундай фикр билдириб, собиқ жамоадошини ҳимоя қилди.

“Жамоалар ёмон натижаларга эришганида, ҳар доим юлдуз футболчилар айбдор бўлаверади. “Манчестер Юнайтед”га келсак, уларнинг қониқарсиз натижаларига Криштиану Роналду айбдор сифатида кўрсатилмоқда. Майдонда 11 нафар футболчи бор ва айбни тенг бўлишиш керак. Роналду футбол оламининг тимсоли ва одамлар унинг 37 ёшда эканлигини унутмасликлари керак. Шунинг учун вақти-вақти билан бир-икки ёмон ўйин намойиш қилишга ҳаққи бор. Ўйлашимча, Роналду “Юнайтед” учун етарлича ҳаракат қилмоқда. Шунчаки мухлислар унинг ўтмишдаги ютуқлари туфайли кўпроқ нарсани кутишмоқда”, деган Бербатов “Тhe Sun” нашрига берган интервьюсида.

Роналду 2021 йилнинг ёзида "Ювентус"дан 15 миллион евро эвазига "Манчестер Юнайтед"га қайтган эди. Жорий мавсумда ҳужумчи АПЛнинг 23 та учрашувида майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. 

Роналдунинг инглиз клуби билан шартномаси 2023 йилда якунига этади. “Тransfermarkt” портали португалиялик футболчини 35 миллион еврога баҳоламоқда.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

278

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made