Одамлар қабр устунларини ўпиб, зинага сажда қилмоқда

Таҳлил 6815

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти, Паркент тумани, Заркент қишлоғида жойлашган “Заркент бобо” зиёратгоҳидаги кундалик ҳолат тасвирланган видео тарқалди. Унда зиёратгоҳга келганлар қабр атрофидаги устунларни тавоф қилаётгани, уларни бирма-бир ўпиб чиқаётгани тасвирланган. Лавҳада оналари ва яқинлари ортидан айни хатти-ҳаракатларни такрорлаётган вояга етмаган болаларни ҳам кўриш мумкин. 

Видеони суратга олаётган киши бундай амаллар ширк экани, бу Исломни тўлиқ англамаслик оқибатида келиб чиқаётгани, зиёратгоҳлар эса ана шундай амаллар ортидан даромад топиш манбаига айланиб қолганини айтади. 

Видео сўнгида бир аёл ёнига икки вояга етмаган гўдаклар билан қабрга олиб чиқувчи зизанинг ғар бир поғонасига бош қўйиб, сажда қилаётганини кўриш мумкин. 

“Бунақасини қаерда кўргансиз? Бундан ортиқ ширк борми? Ҳар бир зинага бош қўйиб, сажда қилишяпти”, дейди лавҳани тасвирга олган киши.

Ҳозирча мазкур видеога Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий изоҳ бергани йўқ. 

Хўш, сиз бу видеога қандай фикр билдирасиз? Бундай ҳолатларнинг келиб чиқиш сабаблари нима? Нима учун зиёратгоҳларда унда зиёрат қилиш тартиб қоидалари қаторида, ана шундай ширк амалларни бажармаслик ҳақидаги эслатмалар битилмаган? 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 166
Рейтинг: 3.0
Будьте в курсе событий!
×
×