Одамлар 11 млрд сўмлик кешбэкка “ухлади”

Жамият

image

Soliq мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтказилган 15 900 та харид чеки учун ҳисобланган 11 млрд сўмлик кешбэк суммаси бекор қилинади. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.

Хабаринингиз бор, жорий йилнинг 1 январидан бошлаб чакана савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш объектларида харидни амалга ошириб, харид чекини Soliq мобил иловасидан рўйхатдан ўтказган жисмоний шахслар 1 фоиз кешбэкка эга бўлмоқда эди.

1 январдан 1 февралга қадар 32,7 млндан ортиқ (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан, 17,1 млнтага ёки 191 фоизга ошган) харид чеки онлайн назорат-касса техникалари орқали чоп этилган бўлиб, шундан 1,48 млндан ортиғига Soliq мобил иловаси орқали 19,4 млрд сўмлик кешбэк ҳисобланган.

Солиқ қўмитасига кўра, бугунги кунга қадар кешбэк учун рўйхатдан ўтказилган чеклар таҳлил қилинганда, айрим техник хизмат кўрсатиш маркази (ТХКМ) ходимлари кешбэкка эга бўлиш мақсадида вазифаларини суиистеъмол қилиб  ўзгалар томонидан амалга оширилган харид учун шаклланган чекларни ўз номидан рўйхатдан ўтказиш ҳолатлари аниқланган.

Жумладан, 3 нафар ТХКМ ходими томонидан ўзлари хизмат кўрсатаётган 281 та тадбиркорлик субъектининг 11 млрд сўмлик 15,9 мингта харид чеки рўйхатдан ўтказилган.

Хусусан, 3 нафар ТХКМ ходимлари:

•  Қ.Н. томонидан 178 та тадбиркорнинг 7 524 та 5,8 млрд сўмлик,
•  Қ.А. томонидан 80 та тадбиркорнинг 5 206 та 4,6 млрд сўмлик,
•  Р.Ф. томонидан 23 та тадбиркорнинг 3 131 та 0,6 млрд сўмлик чекларнинг QR-кодлари орқали иловадан рўйхатдан ўтказган.

“Soliq мобил иловасида юқоридаги шахслар томонидан харидни амалга оширмасдан рўйхатга олинган чеклар учун ҳисобланган кешбэк суммаси бекор қилинади. ДСҚ кешбек амалиёти тўғри қўлланилишини доимий назорат қилиб боради”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

822

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг