Одамлар каттаконларни қанчалик танийди?
Жамият
−
24 Январь 2023
12327Сиёсий онг кишиларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини белгилаб беради. Раҳбарлик лавозимларига кўтарилишда ҳам сиёсий онг муҳим саналади, шунингдек, фуқароларни жамиятда содир бўлаётган ижтимоий-сиёсий жараёнларга нисбатан фаол иштирок этишга ундайди. Одамларда ҳуқуқий билимни ортишига ёрдам беради. Хўш, ҳамюртларимизга ҳукумат вакиллари қанчалик таниш?
QALAMPIR.UZ мазкур савол билан пойтахтликларга юзланди. Уларга Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг раиси Танзила Норбоеванинг суратлари кўрсатилди.
Аввалига, Бош вазир Абдулла Ариповнинг расми кўрсатилганда, кишини лол қолдирадиган жавоблар ҳам янгради. Масалан, уни президент деб атаган ёки Нурмат Отабеков ва Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан адаштирганлар ҳам учради. Респондентлар орасида кўпроқ ёши катталар ва аёллар Бош вазирни суратидан таний олди.
Навбатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг раиси Танзила Норбоеванинг сурати кўрсатилди.
“Ҳа, танийман. Бу инсон ислоҳотларимизнинг бошида турган Танзила Норбоева”, деди сўровномада қатнашганлардан бири. Бироқ Сенат раисини танимаганлар кўпроқ учради.
QALAMPIR.UZ сўровномасининг тўлиқ шаклини эса қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин.
Акобир Мисиралиев
LiveБарчаси