Одам савдосидан жабрланганлар маълумоти сир сақланади
Жамият
−
18 Август 2020
3633Эндиликда одам савдосидан жабрланганлар тўғрисидаги ахборот ошкор этилмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти имзолаган “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги қонунда акс этди.
Янги имзоланган қонунга кўра, одам савдосидан жабрланганларга зарур ёрдам кўрсатиш ҳамда уларни ҳимоя қилиш, шунингдек уларнинг одам савдосига қайта жалб этилиши хавфининг олдини олиш мақсадида идентификация қилинади.
Шунингдек, Қонунда одам савдосидан жабрланганларни ижтимоий реабилитация қилиш ва мослашувини таъминлаш тартиби белгиланиб, улар, жумладан, қуйидагиларни ўз ичига олади:
• ихтисослаштирилган муассасаларга жойлаштириш даврида моддий ёрдам кўрсатишни;
• вақтинчалик уй-жой, озиқ-овқат, санитари-гигиена воситалари билан, зарур ҳолларда эса кийим-бош, поябзал ва бошқа зарур ашёлар билан таъминлашни;
• ишга жойлашишда, таълим олишда, касбий жиҳатдан йўналтиришда ва касбга тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлашда ёрдам кўрсатишни;
• ижтимоий жиҳатдан қайта интеграсияга, шу жумладан қариндошларни излашида ёрдам кўрсатишни.
Қонунда шу билан бирга, одам савдосидан жабрланганлар тўғрисидаги ҳамда уларга нисбатан содир этилган ҳолатлар ҳақидаги ахборот, шунингдек кўрилган хавфсизлик чоралари тўғрисидаги маълумотлар ошкор этилмаслиги белгиланди.
Мазкур қонун қонун расман эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради, дейилади хабарда.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь