Одам савдоси бўйича халқаро қидирувда бўлган аёл Тошкентга экстрадиция қилинди
3-саҳифа
−
30 Декабрь 2022
8268Одам савдоси жинояти бўйича халқаро қидирувда бўлган аёл Куала-Лумпурдан Тошкентга экстрадиция қилинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.
Жорий йилнинг 28 декабрь куни Куала-Лумпурдан Тошкентга Ўзбекистондаги Интерпол миллий марказий бюроси ходимлари ҳамроҳлигида одам савдоси жинояти бўйича халқаро қидирувда бўлган аёл олиб келинган.
Маълум қилинишича, қидирувда бўлган аёл Малайзияда узоқ вақт яшириниб юрган.
Экстрадиция масаласининг ижобий кўриб чиқилиши натижасида қидирувда бўлган аёл Тошкентга олиб келиш учун Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига топширилган. Эндиликда унга нисбатан қонун доирасида жазо белгиланади.
LiveБарчаси