“Одам амфибия” актёри коронавирусдан вафот этди

Маданият-санъат

image

Бугун, 2 январь куни "Одам амфибия" фильмида асосий ролни ижро этган Россия Федерацияси халқ артисти Владимир Коренев коронавирусдан вафот этди. Бу ҳақда унинг қизи Ирина Кореневага асосланиб хабар берилган. 

"Ҳа, у вафот этди. Ўлимидан олдин у коронавирусга чалиниб, "қизил зонада" бўлган", деган Коренева. 

Владимир Коренев 1940 йилнинг 20 июнида Севастополда туғилган. 1957 йилда талаба бўлган Коренев, талабалигининг сўнгги йилида Владимир Чеботаревнинг "Одам амфибия" фильмида асосий ролни ўйнаган. Айнан шу роли Кореневга машҳурлик келтирган. 

Шунингдек, у "Дон Кихот болалари", "Ватан ўғлонлари" каби бир қатор фильмларда суратга тушган.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Коренев

Баҳолаганлар

364

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар