Octobank рақамли тўлов ечимлари соҳасида етакчилигини тасдиқлади 

Бизнес

image

Octobank 9-10 апрель кунлари Тошкентда ўтказилган E-commerce Central Asia Expo форумида Ўзбекистон электрон савдо соҳасида етакчи эквайринг банки сифатида махсус мукофот билан тақдирланди. Банк 2024 йили электрон тўловлар бўйича энг яхшиси деб тан олинди.

Мукофотни ташкил этишда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Маркетинг Ассоциацияси иштирок этган.

Мукофотни Банк Раисининг биринчи ўринбосари Дилшод Пўлатовга топшириш муносабати билан Ўзбекистон Маркетинг Ассоциацияси раиси Диёр Мирзааҳмедов банкнинг рақамли тўловлар соҳасидаги ёрқин фаолияти ва онлайн-бизнесни қўллаб-қувватлашдаги муҳим ҳиссасини алоҳида таъкидлади.

"Қабул қилинган мукофот биз учун фақат тан олиш эмас, балки эквайринг соҳасидаги тизимли ишимизга берилаётган юқори баҳодир. Биз янги технологияларни жорий этиш, онлайн-бизнес ва тадбиркорлик секторини қўллаб-қувватлашда фаол иш олиб бормоқдамиз. Рақамли тўловларни янада тез, хавфсиз ва қулай қилишга ҳаракат қилмоқдамиз. Юқори баҳоланганимиздан миннатдормиз ва Ўзбекистонда электрон савдони ривожлантиришдаги ролимизни янада кучайтиришда давом этамиз", деди Дилшод Пўлатов.

Форумда йирик тадбиркорлар, экспертлар, инвесторлар ва технология ташкилотлари иштирок этди, Octobank эса экспозиция зонасида иштирок этди ҳамда тадбирнинг ишбилармонлик дастурига кўмаклашди.

Аввалроқ Octobank Visa’дан 2024 йили эквайринг транзакцияларининг рекорд ҳолатда амалга оширилганлиги учун "Best e-com acquirer" номинациясида мукофот олган эди.

Octobank 20 йилдан ортиқ вақтдан бери Ўзбекистон бозорида рақамли инфратузилмани ривожлантириб, электрон савдони ўз мижозларига қулай ва осон қилишга хизмат қилиб келмоқда. Бугунги кунда 3 миллиондан ортиқ жисмоний шахслар ва 2500 дан зиёд корпоратив мижозлар Octobank’нинг хавфсизлиги ва хизматининг афзалликларини баҳоламоқда.

Форум ҳақида: E-commerce Central Asia Expo – Марказий Осиёда электрон савдо экотизимини ривожлантиришга бағишланган энг йирик майдонлардан бири бўлиб, маҳаллий бизнесни онлайн муҳитга чиқариш, тажриба алмашиш, ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва замонавий e-commerce ечимларини илгари суришга қаратилган.

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг