Курс UZS

USD

12 947.20

26.76

EUR

14 222.50

-30.04

RUB

153.38

-0.14

Octobank брендининг қиймати 30 млн долларни ташкил қилди

Бизнес

image

Оctobank — Brand Awards International мукофоти доирасида Ўзбекистонда расмий баҳоланган илк бренд.

2024 йил якунларига кўра, Octobank бренди 30 млн доллар (2025 йил 17 мартдаги Марказий банк курси бўйича 388 млрд сўм) деб баҳоланди.

Баҳолаш Маркетинг ассоциацияси ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан ташкил этилган Brand Awards International мукофоти доирасида амалга оширилди.

Баҳолашда “Роялтилардан озод қилиш” усули қўлланилди. Бу усул даромад прогнози, ўртача бозор роялти ставкаси ва таваккалчилик даражасига мослаштирилган чегирма ставкасини инобатга олади.

“Octobank – қиймати Ўзбекистонда расмий баҳоланган илк бренд. Бу бозор учун муҳим воқеа. Банк жадал ўсиш, инновацион ёндашув ва юқори хизмат сифатини намоён этмоқда. Бу эса унинг брендида ҳам акс этмоқда”, дейди Маркетинг ассоциацияси бошқаруви раиси Диёр Мирзааҳмедов.

“Бренд қиймати мижозларнинг бизга ва маҳсулотларимизга қай даражада ишонишини тушунишга ёрдам беради. Бу натижа бизни қувонтиради, аммо бу фақат бошланиши. Octobank ривожланишда давом этади, энг яхши молиявий ечимларни таклиф қилади ва бозордаги позициясини мустаҳкамлайди”, дейди Octobank Маркетинг бошқармаси бошлиғи Муҳаммад Алиназаров.

Бренд қийматини баҳолаш қуйидаги афзалликларни беради:

  • Инвесторларни жалб қилишга ёрдам беради.
  • Маркетинг фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш имконини яратади.
  • Рақобатчилар орасида ажралиб туришга ёрдам беради.

Бренд баҳолаш ва Brand Awards International мукофоти ҳақида батафсил маълумот marketing.uz сайтида.

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси – антимонопол қонунчилик назорати, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рақобатни тартибга солиш учун масъул давлат органи.

Ўзбекистон Маркетинг ассоциацияси — мамлакатда маркетинг индустриясини ривожлантириш билан шуғулланувчи ташкилот.

Octobank – инновацион технологияларга асосланган банк бўлиб, 20 йилдан ортиқ вақт давомида мижозларга қулай ва сифатли хизмат кўрсатиб келмоқда.

Банкнинг мижозлар базаси 3 миллиондан ортиқ жисмоний шахслар ва 2500 дан ортиқ корпоратив мижозларни ўз ичига олади.

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг