Очликдан ўлаётган Ғазо болалари (фоторепортаж)
Олам
−
06 Март
3893БМТ расмийлари Ғазо секторининг шимолида болаларнинг тўйиб овқатланмаслик даражаси айниқса юқорилиги ва анклав жанубидагидан қарийб уч баравар кўплигини билдирди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ғазо ва Ғарбий Соҳил бўйича вакили Ричард Пиперкорннинг айтишича, анклав шимолида икки ёшгача бўлган ҳар олти боладан бири ўткир тўйиб овқатланмасликдан азият чекмоқда.
“Бу январь ойида қайд этилган. Бугун вазият бундан ҳам баттар”, дея қўшимча қилди Пиперкорн.
UNICEF вакили Жеймс Элдернинг билдиришича, Ғазо шимолидаги беш ёшгача бўлган болалар ўртасида тўйиб овқатланмаслик даражаси жанубдаги Рафаҳдагидан уч баробар кўп. Шимолда уруш бошланганидан бери ёрдам олиш имконияти кескин чекланган.
Ғазодаги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, сўнгги бир неча кун ичида Ғазо шимолидаги “Камол Адван” шифохонасида камида 15 бола тўйиб овқатланмаслик ва сувсизланишдан вафот этган.
Шунингдек, очликдан ташқари ҳудудда юқумли касалликлар хавфи ортиб бормоқда. Элдернинг сўзларига кўра, сўнгги ҳафталарда беш ёшгача бўлган ҳар 10 боланинг тўққиз нафари – тахминан 220,000 нафари касал бўлиб қолган.
LiveБарчаси