Очиқ майдон – турар жой учун янгича услуб
Бизнес
−
29 Июнь 2021
7537Golden House мижозларга ўзгача услубдаги хонадонларни тақдим этди: студия форматидаги 1 хонали ва Европача услубдаги 2 хонали хонадонлар!
Илк студия ва Европача форматдаги хонадонлар ўтган асрнинг бошларида пайдо бўлди ва Америка, Япония ҳамда Европада ниҳоятда оммабоп бўлди. Доимий деворнинг йўқлиги ёш оилаларга, талабаларга, ёши катта инсонларга ва ижод аҳлига хуш ёқди. Бундай хонадонларда хоналарни визуал жиҳатдан катталаштириш, хона тарҳини ўзгартирган ҳолда мебель жиҳозларини дидга мослаб жойлаштириш мумкин. Ўзбекистонда (бошқа МДҲ давлатларидаги каби) очиқ турдаги тарҳларга бўлган мода яқин-яқиндан пайдо бўлди ва ўзининг қулайлиги, кенг функционали, нисбатан ҳамёнбоплиги ва эркинлиги туфайли тезкорлик билан оммалашиб бормоқда.
Пойтахтнинг энг илғор қурилиш ва девелопер компанияларидан бири — Golden House маҳаллий бозорда кўплаб жабҳаларда новатор ҳисобланади ва айни дамда ўзининг муаллифлик лойиҳаси бўлмиш “ДИНАСТИЯ” турар жой мажмуасида студия форматидаги хонадонларни сотувга қўйиб, мижозларга тақдим қилмоқда. Ушбу мажмуа Тошкентнинг марказий қисмларининг бирида, Пушкин метро бекати яқинида жойлашган. Мажмуа бизнес тоифасидаги резиденцияларга қўйиладиган барча талабларга жавоб беради –машинасиз яшил ҳовли, муаллифлик дизайни, инновацион технологиялар ва қурилиш сифати мижозларга замонавий мегаполисда хотиржам муҳит ва жўшқин ҳаётнинг ўзаро уйғунлигини таъминлайди. Айнан шу ерда майдони 31 дан 66 м² гача бўлган 1 хонали студия ва Европача услубдаги 2 хонали хонадонларни харид қилиш мумкин!
Келинг, очиқ турдаги тарҳларнинг афзаллиги нимада эканлигини кўриб чиқамиз. Авваламбор, студия форматидаги хонадон аслидан анча кенгроқ кўринади ва ниҳоятда шинам, функционал ва ўзгача услубда бўла олади. Буларга ёруғлик, фактура ва рангларни ўзгартирган ҳолда дизайнерлик ечимлари ёрдамида эришиш мумкин. Студия имкониятларидан тўлақонли фойдаланиш учун майдонни қисмларга бўлишдан бошлаш лозим. Иш ҳудуди, дам олиш ва уйқу ҳудудлари қаерда бўлишини, овқатланиш столини, телевизорни қаерга қўйишни белгилаб олинг. Кейинги босқичда ҳудудларни бир-биридан ажратиш ва уларга ўзгача услуб бағишлаш керак – шифтларни турли баландликда қилиш, турли пол қопламаларидан фойдаланиш, деворларни контраст рангларида бўяш ва ёруғликни созлаш. Икки тарафи очиш жавонлар, ойнали тўсиқлар, подиумлар ва аквариумлар ҳар қандай майдонни визуал жиҳатдан кенгайтириши ва қудай қилиши мумкин. Мисол учун, студия форматидаги хонадонларда ошхонани овқат пишириш учун ҳам, овқатланиш учун ҳам фойдаланиш мумкин бўлган бар устунчаси билан ажратишади.
Европача услубдаги 2 хонали хонадон (русча “Евродвушка”) — бу икки хонали хонадонда ошхона ва меҳмонхона бир йирик хонага бирлаштирилган, яна бир хона эса ётоқхона сифатида ишлатилади. “ДИНАСТИЯ” турар жой мажмуасида ушбу турдаги хонадонларнинг баъзиларида иккита санузел кўзда тутилган. Европача тарҳнинг асосий афзаллиги шундаки, кенг ошхона ва меҳмонхонада кўпчилик йиғилиши, суҳбатлар уюштириши, овқатлар тайёрлаши ва овқатланиши мумкин. Айни шу ерда баъзилар иш ва дам олиш ҳудудини ташкиллаштиради. Европача тарҳнинг асосий плюси оддий 2 хонали хонадонга нисбатан нархларнинг арзонлигида.
Бундай хонадонларда мебель жиҳозларини девор бўйлаб қўйиш одатидан воз кечиб, марказий майдондан фойдаланишни бошлаш мумкин. Пухта ўйлаб танланган диван эса дам олиш ва овқатланиш ҳудудларини ажойиб тарзда ажратиб бера олади. Ҳаракатланишда эркинлик ва барча ҳудудларни кўра олиш, шу билан бирга, уларнинг ўзига хослигини сақлаб қолиш – студия форматидаги хонадонларда ўзгача услубда ва шинамликда яшаш учун энг мақбул ечим.
“ДИНАСТИЯ” ТЖМ даги студия ва европача 2 хонали хонадонлар ижод аҳлларига, талабалар, ёш оилалар ва ёши катта инсонларга ниҳоятда мос келади. Бундан ташқари, бундай турдаги хонадонлар ижарага бериш орқали тадбиркорлик қилиш учун ҳам ажойиб вариант бўла олади.
Ижодий эркинликни истайсизми? “ДИНАСТИЯ” турар жой мажмуасига назар солинг!
Golden House савдо офисларига мурожаат қилинг, сайтда сўров қолдиринг ва очиқ майдонли хонадонларни танланг!
Call-марказ: (+998) 78−150−11−11.
Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг.
Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг.
Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг.
Telegram каналимизга аъзо бўлинг.
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси