Очиқ фазога биринчи чиққан фазогир вафот этди
Олам
−
11 Октябрь 2019
4848Бугун, 11 октябрь куни Россия пойтахти Москвада собиқ фазогир Алексей Леонов 86 ёшида вафот этди. Бу ҳақда НТВ телеканали хабар бермоқда.
Алексей Леонов 1960 йилда собиқ Совет Иттифоқи космонавтларининг биринчи гуруҳига қабул қилинди. 1965 йил 18-19 мартда Павел Беляев билан биргаликда "Восход-2" космик кемасида иккинчи учувчи сифатида космосга учди.
Парвоз пайтида у фазони кашф этиш тарихидаги биринчи космик парвозни очиқ фазода оширди, Леонов очиқ фазода 12 дақиқа бўлганди.
Муваффақиятли парвоз ва бир вақтнинг ўзида кўрсатган жасорати ҳамда қаҳрамонлиги учун подполковник Леонов Aлексей Aрхиповичга 1965 йил 23 мартда Ленин ордени ва "Олтин юлдуз" медали билан Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган.
У шунингдек, 1965-1969 йилларда у бир гуруҳ космонавтлар томонидан ойга учиш ва ойга қўниш дастурларини тайёрлашда қатнашган.
LiveБарчаси