Обамеянг Англияга қайтиши мумкин. Аммо қайси клубга?

Спорт 2755
image

“Барселона” ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг Англия клубига ўтиши мумкин. Лондоннинг “Челси” клуби габонлик ҳужумчини трансфер қилмоқчи. Чунки, клубнинг тўққизлик ўйинчиси бўлган Лукаку Миланнинг “Интер” клубига ўтди, клуб раҳбарларига эса “страйкер” керак. Бу вазиятда Ауба энг яхши вариант бўлиб турибди.

“Аристократлар” ҳозирга қадар Карни Чуквуэмекини, Рахим Стерлинг, Калиду Кулибали, Гейбриел Слонинани жамоага қўшиб олди. Бироқ, Лукакунинг ўрни ҳамон тўлдирилмади. “Кўклар” Ауба трансферини амалга ошира олмаса, Депайга “совчи” жўнатмоқчи. 

Маълумот учун, Ауба “Барса” таркибида 23 та учрашувда 13 та гол 1 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган. “Transfermarkt“ портали 33 ёшлик ҳужумчини 15 миллион еврога баҳоламоқда.

Маълумот учун, Англияда трансфер ойнаси 1 сентябрь куни ёпилади.

Иброҳим Давронов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 17
Рейтинг: 2.9
t
×